Рамазон бошидан буён “Вақф” фондига қанча хайрия пули келиб тушди?

Жамият

image

Ўзбекистон бўйлаб рамазон ойи бошидан буён одамлардан “Вақф” фондига 772 миллион сўмдан ошиқ хайрия келиб тушган. Бу ҳақда кеча, 6 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда жамғарма раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди. 

Унга кўра, ўтган ҳафта давомида:

  • республика бўйлаб 312 та оилага 58 150 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • моддий кўмакка муҳтож 37  нафар фуқарога 66 600 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинган бўлса, 700 дан ортиқ рўзадор учун ифторлик дастурхонлари ёзилган.

Шунингдек, Рамазон ойининг иккинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва диний таълим муассасалари устоз ва талабалари учун 111 миллион 720 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилган.

Ўтган ҳафта давомида фонднинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги бошпанасиз, ночор оилага 5 хонали уй қуриб битказилиб, тўлиқ жиҳозланган ҳолда хайрия қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Вақф” фонди хайрия пули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар