Рамазон ҳайитида об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
28 Март 2025 9655 1 дақиқа
Ўзгидромет 29-31 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 29-31 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 мартда айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, 30-31 март кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса 19-22 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 23-26 даража илиққача исийди.
29-31 март кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 20-22 даража илиққача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель