Рақобат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Улуғбек  Давлатов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, иқтисодчи. У 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нарпай туманига янги ҳоким тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Ўзбекистон Рақобат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг