Рафинья Бразилия терма жамоасида Неймарнинг рақамини олди

Спорт

−

image

“Барселона” ҳужумчиси Рафинья Бразилия терма жамоаси сафида бўлажак ўртоқлик учрашувларида 10-рақамли футболкада майдонга тушади. Бу ҳақда UOL нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, Рафиньянинг янги рақам олиши Бразилия терма жамоасининг 2030 йилги Жаҳон чемпионати олдидан янги тайёргарлик циклини бошлаши билан боғлиқ.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Рафинья 11-рақамда, Неймар эса 10-рақамда ҳаракат қилган эди. Энди Неймарнинг 10-рақами Рафиньяга берилди.

Шунингдек, Эндрик ўз рақамини 19 дан 9 га ўзгартирди, Эстеваога эса 20-рақам ўрнига 11-рақам берилди. Винисиус Жуниор 7-рақамни, Бруну Гимарайнс эса 8-рақамни сақлаб қолди.

Маълумот учун, бугун, 25 сентябрь куни Таунсвилл шаҳрида Австралияга қарши учрашув Бразилиянинг Жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйини бўлади. Жамоалар 29 сентябрь куни яна ўзаро баҳс олиб боради. Жорий йилнинг 3 октябрь куни эса Карло Анчелотти шогирдлари Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг