“Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази” ДУК директори вафот этди

Жамият

image

Кеча, 20 июль куни “Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси Капитал қурилиш бўйича директори Алишер Абдушукурович Абдуазизов вафот этди.

Алишер Абдуазизов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаб, Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Республика ахборот-кутубхона маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият олиб борган ҳамда соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган. Айни кунга қадар “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” Капитал қурилиш бўйича директор лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди.

Алишер Абдуазизов Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшган раҳбарлардан бири эди.

“Алишер Абдушукурович ўзи фаолият юритган барча меҳнат жамоаларида нафақат раҳбарлик жиҳатлари, балки инсоний фазилатлари билан ҳам катта ҳурматга сазовор бўлган инсон эди. Илоҳим оҳиратлари обод бўлсин!

“Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази” ДУК меҳнат жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига, ҳамкасбларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этади”, дейилади марказ таъзияномасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Абдуазизов

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар