Раббимов учта модда бўйича жавобгарликка тортилган – ИИВ

Жамият

image

Аввалроқ, сиёсатшунос ва таҳлилчи Камолиддин Раббимов кеча, 17 апрель куни Тошкентдаги уйидан чиқиб кетганча қайтиб келмагани, бугун, 18 апрель куни соат 19:00 атрофида жамоатчилик орасида унинг дом-дараксиз кетгани шов-шувларга сабаб бўлгач, унинг 15 суткага қамалгани маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат бўйича расмий баёнот берди. У шундай деб ёзади:

“Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани “Чақар” маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган. 

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг