Раъно Шодиева Ҳиндистондаги кинофестивалда тақдирланди (видео)

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Раъно Шодиева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлари фестивали (NFDC)нинг “Энг яхши аёл образи” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Актриса ушбу мукофотга реал воқеаларга асосланган режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” фильмидаги роли учун лойиқ деб топилган. Кинокартина Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан қайтарилган ўзбек аёлларининг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилади. 

Шунингдек, фестивалда хитойлик режиссёр Чжао Сяозжи томонидан суратга олинган “Уйга узоқ йўл” фильми “Энг яхши режиссёр” мукофотига сазовор бўлди.  Қозоғистонлик “Паралимпиячи” фильмининг актёри Асқар Илёсов энг яхши эркак роли учун мукофотга сазовор бўлди. 

Тожикистоннинг “Фортуна” ва Қирғизистоннинг “Жаннатга йўл” фильмлари эса ҳакамлар ҳайъатининг алоҳида эътирофига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made