Раҳмонов икки ўринбосари ва икки туман ҳокимини жазолади
Жамият
−
07 Март 2023
12784Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашда камчиликларга йўл қўйган ҳокимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллади. Бу бўйича шаҳар ҳокими тегишли қарор қабул қилган.
Қарорга кўра:
- Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Анварович Шокиров;
- Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Шоҳруҳ Ғайрат ўғли Раҳимжонов;
- Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев;
- Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Баҳодир Абдулҳаевич;
- “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси бош директори Ахад Анварович Раззоқовларга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.
LiveБарчаси