Раҳбар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ – Президент

Жамият

image

Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

“Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ. Ҳамма қарорларни бажарса бўлади. Энг катта камчилик – назорат йўқ, вазирлар, ҳокимлар ўзини қийнамайди”, дейди Президент.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида Давлат дастуридаги иккита катта йўналиш – иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳаларга оид вазифалар ҳақида сўз борган.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 113 та чора-тадбир белгиланган. Бунда энг катта эътибор янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг