Рэпер P.Diddi АҚШ расмийларини судга берди
Маданият-санъат
−
11 Октябрь
6189P.Diddi номи билан танилган америкалик рэпер Шон Комбс АҚШ федерал агентликлари прокурорлари ва ходимлари устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Газетанинг ёзишича, мусиқачининг адвокатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини, хусусан, Ички хавфсизлик хизмати ходимларини 2016 йилда рэпер ўзининг собиқ севгилиси Кассандра Вентурани калтаклагани акс этган видеони CNN телеканалига сиздирганликда айбламоқда.
Қайд этилишича, Комбснинг адвокатлари CNN томонидан 2024 йил баҳорида намойиш қилинган кадрлар артистнинг жиноий ишидаги асосий далил эканлигини таъкидламоқда.
“Ҳимоячининг даъвосида АҚШнинг жиноий процессуал қонунчилигида прокурорлар ёки федерал ходимларга ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилаётган маълумотларни ошкор қилишни тақиқлаш назарда тутилганига ишора қилинган”, деб хабар беради NYT.
Мусиқачининг адвокатларига кўра, маълумотлар ошкор этилиши “зарарли ва ўта нотўғри ошкораликка олиб келган, бу эса ҳакамлар ҳайъатига таъсир қилиши ва Комбсни адолатли суд муҳокамаси ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин”. Прокурорлар ҳозирча ҳимоячининг баёнотига жавоб бермаган.
Даъво билан бир қаторда ҳимоячи судга мусиқачини 2025 йилнинг баҳорида судга келишини сўраб хат тақдим этган.
“Жаноб Комбс ўзининг тезкор суд жараёнига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишда давом этмоқда ва суд мажлиси санасини белгилаш учун ариза бериш ниятида”, дейди адвокатлар.
Маълумот учун, 18 сентябрь куни мусиқа продюсери ва рэпер Шон Комбсга “йирик жиноий корхона” ташкил этиш, одам савдоси ва бошқа бир қатор жиноятларда айблов қўйилди. 2 октябрь куни 120 киши рэпер устидан судга даъво аризаси беришни режалаштираётгани маълум бўлди. Улар жинсий зўравонлик ва эксплуатация қилинганини даъво қилмоқда ва даъвогарларнинг 25 нафари ўша пайтда вояга этмаган бўлган. P.Diddi эса ўз айбини рад этиб келмоқда.
LiveБарчаси