Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорига жиноят иши очилди
Жамият
−
10 Январь 2020
7048Хорижий давлатларда иш билан таъминлаш эвазига фуқароларнинг 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахслари бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш эвазига жами 51 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, уларни иш билан таъминламасдан пул маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “HUMAN xususiy bandlik agentligi” МЧЖ, “Global works resources” МЧЖ ва “Profelite imp xususiy bandlik agentligi” МЧЖ, “Navoiy xususiy bandlik agentligi” МЧЖ, “Korean and Migration xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолиятига нуқта қўйилиб, улардан айримларининг мансабдорларига нисбатан жиноий иш очилган эди.
LiveБарчаси