Белтепадаги иссиқ сув қувурида авария: масъуллар ишни бошлаган
Жамият
−
04 Декабрь 2019
3453Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг Белтепа мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларга олиб борувчи ички йўллар остидан қайноқ сув отилиб чиқаётгани, бунинг оқибатида жуда кўп миқдорда иссиқ сув исроф бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат QALAMPIR.UZ’нинг эътиборини тортди. Таҳририят Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти Матбуот хизмати билан боғланиб, ҳолат бўйича тўлиқ маълумот олди.
Қайд этишларича, ушбу ҳудуддан ўтган ва муддатини ўтаб бўлган иссиқ сув қувурида авария юзага келган. Ҳудуддаги қувур босқичма-босқич алмаштирилиши бошланган. Айни вақтга келиб, муаммо бартараф этилган. Яқин соатларда иссиқлик тизими яна ўз маромида ишлашни бошлайди.
LiveБарчаси