Харьковдаги портлашда чегарачи ҳалок бўлди
Олам
−
31 Август 2019 7194 1 дақиқа
Украинада чегара хизмати ходими содир бўлган портлаш да ҳалок бўлди, дея хабар беради, РИА Новости.
Ҳодиса кеча, 30 август куни Харьков вилоятининг Волчанский туманида рўй берди, у ерда ҳарбий хизматчилар таркиби Россия чегараси яқинида бўлган.
Аскарлар овқатни иситиш пайтида номаълум портловчи мослама ишга тушган ва натижада шартнома бўйича ҳарбий хизматчи бўйнидан жароҳат олди.
Унинг ҳамкасби ярадорга биринчи ёрдамни кўрсатиб, бўлимга хабар берган. Касалхонага кетаётиб, 35 ёшли чегара назоратчиси тез ёрдам машинасида вафот этди.
Портлаш содир бўлган жойда терговчилар ишламоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь