QALAMPIR.UZ’да спорт янгиликлари. Ҳафта давомида бизни нималар кутяпти?

Спорт

image

Жорий ҳафтада спорт оламида бир қатор эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтиши кутилмоқда. QALAMPIR.UZ ҳафта давомида ўтказилиши кутилаётган беллашувларни эътиборингизга ҳавола этади.

28 июнь

Футбол: Евро-2020 мусобақасининг нимчорак финали доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади. 3 карра Европа чемпионлигини қўлга киритган Испания терма жамоаси Россия мундиалининг финалчиси Хорватия билан баҳс олиб боради. Навбатдаги беллашув эса, амалдаги жаҳон чемпиони Франция ва Швейцария ўртасида кечади. Ғалаба қозонган терма жамоалар мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритади.

Копа Америка мусобақасида гуруҳ баҳслари ўз якунига етмоқда. “А” гуруҳида вазият деярли аниқ бўлиб улгурган. Боливия Аргентина билан тўқнаш келса, Уругвай термаси Парагвай билан баҳс олиб боради. Аввалги тўртта беллашувда мағлубиятга учраган Боливия мусобақани тарк этиши аниқ. Сўнгги турда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, гуруҳдаги вазият ўзгармайди.

Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” ва “Насаф” баҳсига Яйпандаги “Ўзбекистон” стадиони мезбонлик қилади. Учрашув соат 20:00 да бошланди.

Осиё чемпионлар лигаси “Н” гуруҳидан ўрин олган “Чианграи Юнайтед” - “Тампинес роверс” ҳамда “Гамба Осака” - “Чонбук моторс” клублари ўртасидаги баҳс ҳам бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган. Гуруҳ баҳслари марказлашган ҳолда ўтказиляпти ва унга Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Теннис: бугун, 28 июнь куни  “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнири старт олади. Марказий кортда чемпионлик учун асосий даъвогарлар ўз ўйинларини ўтказишади. Новак Жокович (Сербия, 1) - Жек Дрэйпер (Британия), Слоан Стивенс (АҚШ) - Петра Квитова (Чехия, 10), Энди Маррей (Британия) - Николоз Басилашвили (Грузия, 24) ўртасидаги баҳслар эътибор марказида бўлади.

29 июнь

Футбол: Евро-2020 мусобақасининг нимчорак финалида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади. Турнир фаворитлари қаторида эътироф этилаётган Англия азалий рақибларидан бири Германия термаси билан баҳс олиб боради. Швеция эса Украина билан “ҳисоб-китоб” қилади. 

Теннис: “Уимблдон” турнирида 29 июнь куни яккалик баҳсларининг 2-давра учрашувлари ўтказилади.

30 июнь 

Теннис: “Уимблдон” турнирининг 3-давра учрашувлари бўлиб ўтади.

Копа Америка, Евро-2020, Ўзбекистон Суперлигаси ва ОЧЛда ўйинлар ўтказилмайди.

1 июль 

Футбол: ОЧЛ гуруҳ бахсларининг 3-турида “Чонбук Моторс” “Тампинес Роверс” клуби билан “ҳисоб-китоб” қилади.

2 июль

Футбол: Евро-2020 мусобақасида чорак финал баҳслари ўтказилади. Биринчи жуфтлик жамоаларининг номи бугун маълум бўлади. Иккинчи учрашувда Бельгия ва Италия терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Копа Америка турнирининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. “Б” гуруҳидан кейинги босқичга йўл олган жамоалар ўз рақиблари номини бугунги учрашувлардан сўнг билиб олади. Бразилия ва Перу ўз рақибларини кутмоқда.

Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур ўйинлари старт олади. “Турон” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилса, “Қизилқум” “Машъал” билан баҳс олиб боради.

Теннис: “Уимблдон” турнирида чорак финал баҳслари ўтказилади.

3 июль

Футбол: Евро-2020 мусобақасида чорак финал баҳслари ўтказилади. Биринчи учрашувда Чехия ва Дания терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Ушбу жуфтлик ғолибига рақиблик қиладиган жамоа номи бугун маълум бўлади.

Копа Америка турнирининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. “Б” гуруҳидан кейинги босқичга йўл олган жамоалар ўз рақиблари номини бугунги учрашувлардан сўнг билиб олади. Эквадор ва Колумбия ўз рақибларини кутмоқда.

Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур ўйинлари старт олади. АГМК ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилса, “Водий дербиси”да “Навбаҳор” “Андижон” билан баҳс олиб боради.

Теннис: “Уимблдон” турнирининг чорак финал баҳслари ўтказилади.

4 июль 

Футбол: Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур ўйинлари старт олади. “Сурхон” ўз майдонида “Бунёдкор” билан, “Насаф” “Сўғдиёна” билан баҳс олиб боради. Турнинг энг сўнгги учрашуви “Пахтакор” ва “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтади.

Евро-2020, Копа Америка ва Уимблдон турнирида беллашувлар ўтказилмайди.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг