Путиннинг украиналик тарафдори – херсонлик амалдор ЙТҲда қурбон бўлди

Олам

image

Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов кеча, 9 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. 

Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Володимир Салдо ўз ўринбосари Кирилл Стремоусовнинг автоҳалокатда вафот этганини тасдиқлади. 

“Кирилл Стремоусов бугун вафот этди, деб айтиш мен учун жуда қийин. У Херсон вилояти ҳудудида автоҳалокатга учраган машинада кетаётиб вафот этди.  У кўп болали ота: беш фарзанди бор. Олтинчиси яқинда туғилиши керак. Албатта, биз уларнинг барчасига ғамхўрлик қиламиз, лекин, афсуски, Кирилни қайтариб бўлмайди”, деб ёзди у Telegram’даги каналида. 

Салдонинг қўшимча қилишича, Стремоусов Херсон вилоятида содир бўлаётган воқеалар ҳақида одамларга ҳақиқатни гапиришни ва тақдим этишни биладиган энг ёрқин одамлардан бири эди. 

Стремоусов Херсон вилояти Россия томонидан босиб олинганидан сўнг минтақанинг етакчиларидан бирига айланди. 28 сентябр куни у Россия Федерацияси фуқаросининг паспортини олди.

Кирилл Стремоусов ҳалок бўлган ЙТҲга хавфли манёвр қилган юк машинаси ҳайдовчиси айби сабаб бўлган. Бу ҳақда “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди. 

“Кирилл Стремоусов ҳалок бўлган ЙТҲда айбдор юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб, хавфли манёвр қилган. Кириллнинг машинаси ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уриниб, бошқарувни йўқотган”, деб ёзади у. 

Роговнинг аниқлик киритишича, тўқнашув оқибатида зирҳли машина парчаланиб кетган. 

Россия Президенти Владимир Путин Кирилл Стремоусовни вафотидан кейин “Жасорат” ордени билан тақдирлади. Кеча, 9 ноябрь куни эълон қилинган фармонда “Хизмат бурчини бажаришда кўрсатган жасорати учун Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари (вафотидан кейин) Кирилл Сергеевич Стремоусов “Жасорат” ордени билан тақдирлансин”, дейилган.  

Кирилл Стремоусов 2018 йилдан 2019 йилгача Украина Социалистик партиясининг Херсон бўлими раиси бўлган (2022 йилда у Украинада фаолияти тақиқланган "россияпараст" партиялардан бирига айланди). 2020 йил октябрь ойида у Херсон мэрлигига сайловда ўз-ўзини кўрсатган номзод сифатида иштирок этди. 2021 йилда у россияпараст "Держава" партиясига қўшилди (2022 йилда унинг Украинадаги фаолияти тақиқланган). 

2022 йилда махсус ҳарбий операция давомида Херсон вилоятининг катта қисми рус қўшинлари назоратига ўтди. Босиб олинган ҳудудда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди. 2022 йил апрель ойида Стремоусов Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик бошқаруви раҳбарининг ўринбосари лавозимини эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Кирилл Стремоусов

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар