Путиннинг қизи яна бир лавозимни эгаллади 

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг қизи деб билинадиган Миллий интеллектуал ривожланиш жамғармаси бош директори Катерина Тихонова Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи қошидаги импорт ўрнини босиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи маълумотларига қараганда, кенгаш импорт ўрнини босиш масалалари бўйича иттифоқ ишчи органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, импортни қўллаб-қувватлаш бўйича рақамли хизматларни яратиш мақсадида ташкил этилган.

Айтиш жоизки, аввалроқ “Reuters” ва “Bloomberg” агентликлари Тихоновани Россия Президенти Владимир Путиннинг қизи деб атаганди. Маълумот расман тасдиқланмаган ёки рад этилмаган. 2015 йил декабрь ойида матбуот анжумани чоғида Россия раҳбари ўз оиласини хавфсизлик масалалари юзасидан муҳокама қилмасликни сўраган.

Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойининг биринчи ярмида АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада, Япония ва Австралия Тихоновага нисбатан Путиннинг қизи сифатида мамлакатга киришни тақиқловчи ҳамда активлар ва ҳисобларни блокловчи санкциялар киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг