Путин оғир касал, уни Исроил шифокорлари даволаяпти – сиёсатшунос

Олам

image

Россиялик сиёсатшунос Ольга Курносова Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармасининг Путин оғир касал бўлгани ва ҳатто тез орада вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларига изоҳ берди. У Кремль бундай маълумотни тасдиқламаслигини таъкидлади, аммо давлат раҳбари саломатлигидаги муаммоларни кўрсатадиган қизиқ фактлар мавжуд.

“Аслида, бу борада расмий муносабат бўлиши мумкин эмас, бироқ Песков бундан мустасно (Кремль матбуот котиби). У бу бемаъниликнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишда давом этмоқда. Кремлда Путиннинг Рождество маросимида иштирок этиши ҳақидаги тарқатилган кадрларга қараш керак”, дейди Курносова.

Сиёсатшуносга кўра, ҳозир Путин билан айнан нима бўлаётганига баҳо бериш қийин. Бироқ Курносова Президент қандай даволаниши бўйича маълумотларга эгалигини таъкидлади.

“Менимча, Путин ҳақиқатан ҳам ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Лекин ҳақиқат шундаки, уни жуда яхши даволашмоқда. Исроиллик дўстларим менга айтганидек, Нетаньяхунинг Исроил Бош вазири сифатида ҳокимиятга қайтиши Путиннинг Исроил тиббиёти билан муносабатларини тиклади. Нетаньяху кетганида бу алоқалар узилиб қолган эди. Унинг генетик коди, ДНКси ҳисобга олган ҳолда махсус дори-дармонлар берилади, булар жуда қиммат ҳисобланиб, уларни фақат Исроилда тайёрлаш мумкин. Путин яна мазкур муолажадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди”, деди Курносова.


Унинг сўзларига кўра, Путин вафотидан кейин Россия транзитнинг оғир даврига дуч келади. Россия элитаси бу борада олдиндан келишиб олмаган. 

“Шунинг учун биз Путиннинг ўлими ҳақида тезда билиб оламиз, улар буни яшира олмайди”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Россия Президенти Владимир Путин узоқ вақтдан бери саратон касаллиги билан курашаётгани ва уруш у вафот этишидан олдин тугаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Аввалроқ, сиёсатшунос Валерий Соловий ҳам Путин бир қатор жиддий хасталиклар, жумладан, саратон ва хотира сусайиши каби касалликлардан азият чекаётгани, шунингдек, унга Паркинсон касаллигининг дастлабки босқичи ташхиси қўйилгани ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг