Путинни дўстим деб ҳисоблайман – Лукашенко

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путинни ўзининг дўсти, деб билади. Бу ҳақда у журналист Наила Аскер-задага берган интервьюсида айтиб ўтган. Видеонинг бир қисми унинг Tekegram каналида эълон қилинган.

“Ҳа, мен уни [Путин]ни дўстим деб биламан”, дейди Лукашенко.

Бошқа бир парчада Лукашенко Украина Президенти Владимир Зеленский билан муносабатлари ҳақида ҳам гапирган. 

“Мен Володя Зеленскийдан хафа эмасман. Аммо мен унга салом айтмаган бўлардим”, дейди Беларусь Президенти.

Суҳбатнинг тўлиқ кўриниши ҳали эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг