“Путинистон” китобини ёзган журналист Россиядан чиқариб юборилди
Олам
−
22 Март
9808Испаниянинг “El Mundo” газетаси мухбири Хавьер Колас визасини узайтиришдан бош тортгани учун Россиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “El Mundo” газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жорий йилнинг 19 март куни кечқурун журналист россиялик маълум бир амалдордан 24 соат ичида мамлакатни тарк этиш талабини олган.
"Агар виза муддати тугамасдан кетмасангиз, муаммога дуч келасиз", дейди Колас.
Газета журналистнинг визасини узайтирмаслик қарори сабабини очиқламаган. Эртаси куни Хавьер Колас Россияни тарк этган.
Таҳририятнинг таъкидлашича, бир неча ой олдин полиция Коласнинг Москвадаги квартирасига келиб, уни сафарбар қилинган русларнинг рафиқаларининг хатти-ҳаракатларини ёритишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирган.
Маълумот ўрнида, Хавьер Колас Россияда 12 йил ишлаган. У Киевдаги Майдандаги воқеаларни ҳам ёритиб, кейин Қрим ва Донбассга саёҳат қилган.
2024 йил февраль ойида Колас замонавий Россияга бағишланган “Путинистон” китобини нашр этди. Унда у урушни Путин лойиҳасига тўғри келмайдиган Украинани йўқ қилиш учун салиб юриши деб атайди.
"Бир кечада тўсатдан ҳаётингизнинг 12 йилини учта чамадонга солиб, эртаси куни бу квартира сиз учун тақиқланган ҳудудга айланишини билиб, эшикни ёпиш қийин", дейди Россиядан чиқариб юборилгани ҳақида эшитган Колас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь