Путин Жапаровни орден билан мукофотлади
Олам
−
12 Октябрь 2023
4888Россия Президенти Владимир Путин бугун, 12 октябрь куни Бишкекда қирғизистонлик мавқедоши Садир Жапаров билан ўтган музокаралар чоғида уни “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади.
“Россия ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга, Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров “Шон шараф” ордени билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.
Путин Қирғизистонга икки кунлик ташриф билан бугун, 12 октябрь куни эрта тонгда етиб келди. Бишкекда етакчиларнинг музокаралари ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтади. Путин ва Жапаров ҳам матбуотга баёнотлар беради. Бундан ташқари, президентлар Кантдаги Россия ҳарбий ҳаво базасининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда бирга иштирок этади.
13 октябрь куни Путин ва Жапаров МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари билан биргаликда ташкилот Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.
LiveБарчаси