Путин Зеленскийнинг отасига ўхшамаганини танқид қилди

Олам

image

Россия етакчиси Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Украина Президенти Владимир Зеленскийдан нега “неонацистларни” қўллаб-қувватлаганини сўради.  

“Унинг отаси Иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистларга қарши курашган, мен у билан бу ҳақда бир марта гаплашганман: “Володя, нима қиляпсан? Нима учун бир пайтлари отанг фашизмга қарши курашган бўла туриб, айни пайтда Украинадаги неонацистлар (Иккинчи жаҳон урушидан кейинги миллатчилик ва ирқчилик билан боғлиқ ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар тарафдорлари)ни қўллаб-қувватлаяпсан?” деб сўрадим ундан. У нима деб жавоб берганини айтмайман, бу алоҳида масала”, деган Путин.

Россия Президенти Зеленский Москва билан можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бориш эркинлигига эгами, деган саволга ҳам жавоб берган.

Путиннинг фикрича, бундай эркинлик мавжуд. 

“Аммо танлаш эркинлигига келсак, нега йўқ? У Украина аҳолисининг мамлакатда тинчликни таъминлашини кутган ҳолда ҳокимият тепасига келган. У бу ҳақда гапирди – шунинг учун у сайловларда катта устунлик билан ғалаба қозонди. У ўзини давлат раҳбари деб билади, сайловларда ғалаба қозонди. Гарчи биз Россияда 2014 йилдан кейин содир бўлган ҳамма нарса ҳокимиятнинг асосий манбаи давлат тўнтариши эканлигига ишонамиз ва бу маънода бугунги ҳукумат ҳам нуқсонли. Аммо у ўзини Президент деб ҳисоблайди ва шу мақомда уни Қўшма Штатлар, бутун Европа ва деярли бутун дунё тан олади”, дейди Россия Президенти.

Путиннинг сўзларига кўра, Зеленский ҳокимиятга келганидан кейин икки нарсани тушунди.

“Биринчидан, неонацистлар ва миллатчилар билан жанжаллашмаган маъқул, чунки улар тажовузкор ва жуда фаол – улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Иккинчидан, АҚШ бошчилигидаги Ғарб уларни қўллаб-қувватлайди ва Россияга қарши курашаётганларни доим дастаклайди – бу фойдали ва хавфсиз. Шундай қилиб, у ўз халқига Украинадаги урушни тугатишга ваъда берганига қарамай, тегишли позицияни эгаллади ", дейди Россия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг