Путин заҳарланишдан қўрқиб 1000 га яқин шахсий ходимини бўшатди – ОАВ
Олам
−
23 Март 2022
28866Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг февраль ойида 1000 га яқин шахсий ходимини заҳарлаши мумкинлиги сабабли алмаштирди. Бу ҳақда “Daily Beast” нашри ёзмоқда.
Ишдан бўшатилганлар орасида қўриқчилар, ошпазлар, кир ювувчилар ва котиблар ҳам бор, деб ёзади нашр Россия ҳукуматидаги манбага таяниб. Яъни, Россия Федерацияси Президентига қандайдир тарзда яқин бўлган ҳар бир киши ишдан бўшатилган.
Франция ташқи хавфсизлик бош бошқармаси (DGSE)нинг истеъфодаги агенти – қотил заҳар энг самарали усул бўлишини айтган.
“Уриниш Кремль ичкарисидан бўлади. Бу ташқаридан бўладиган иш эмас”, деган у.
DGSE’нинг тажрибали агенти Путинни ўлдириш режаси ҳар бир разведка агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган иш эканини айтган.
LiveБарчаси