Путин Си Цзиньпин билан гаплашди

Олам

image

Бугун, 4 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан видеоконференция орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди.

Суҳбат аввалида Путин Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу йил икки давлат ўртасидаги “Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома” имзоланганига 25 йил тўлади. Ушбу шартнома Россия ва Хитой халқларининг манфаатларига хизмат қилади ва келажакда ҳам ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам беради.

Путин Россия ва Хитой биргаликда ўз суверенитети, хавфсизлиги ва мустақил ривожланиш йўлини давом эттиришини айтди.

У ўтган, 2025 йил ҳақида гапирар экан, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни эслаган. Унинг айтишича, бу тадбирлар Россия ва Хитойнинг бирдамлигини ва тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишга тайёр эканини бутун дунёга кўрсатди.

Путин Москва ва Пекиндаги учрашувлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим вазифаларни белгилаб берганини таъкидлаган. Ҳозир икки мамлакат ҳукуматлари бу келишувларни амалга ошириш устида доимий ишламоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми кетма-кет учинчи йил 200 миллиард доллардан ошган. Россия Хитойга энг йирик энергия етказиб берувчилардан бири бўлиб қолмоқда. Путин энергетика соҳасидаги ҳамкорликни стратегик аҳамиятга эга деб атаган.

Россия раҳбари халқаро вазият ҳақида гапирар экан, у Россия ва Хитой ташқи сиёсий ҳамкорлиги дунёдаги ҳозирги қалтис вазиятда муҳим омил бўлиб қолишини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон етакчиларидан бири кутилмаганда Россияга боргани ва Путин билан учрашиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг