Путин ва Нетаньяху бир-бирини ғалаба куни билан қутлади
Олам
−
06 Май 6283 1 дақиқа
Бугун, 6 май куни Россия Президенти Владимир Путин Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Путин ва Нетаньяху Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаган. Россия Президенти Исроилда истиқомат қилаётган фахрийларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилаган.
“Икки мамлакатнинг Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ҳақидаги ҳақиқатни ҳимоя қилиш, унинг якунларини қайта кўриб чиқиш ва тарихни сохталаштиришга уринишларга қарши туриш борасидаги қатъияти қайд этилди. Қизил армия ва бутун совет халқининг нацизмни тор-мор этишга қўшган ҳал қилувчи ҳиссаси таъкидланди”, дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг турли жиҳатлари ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху жорий йилнинг 7-11 май кунларига режалаштирилган Озарбайжонга ташрифини номаълум муддатга қолдиргани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь