Путин ва Лукашенко учрашуви – улар ижросидаги навбатдаги рақс – Киев
Олам
−
21 Декабрь 2022
7813Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг Минскдаги учрашувида Украина учун муҳим ҳеч нарса юз бермади. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба маълум қилди.
“Путин ва Лукашенко учрашуви уларнинг ижросидаги навбатдаги рақсдир. Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, бу йиғилишда ҳеч қандай “критик” қарорлар қабул қилинмаган”, дейди у.
Шу билан бирга, Кулебанинг фикрича, Москва Минскни Россия қуролли кучлари фаолиятига максимал даражада ёрдам беришга кўндиришда давом этмоқда.
“Аслида айтишимиз мумкинки, Беларусь ҳарбий инфратузилмасининг бир қатор объектлари ва умуман ҳарбий инфратузилманинг маълум бир қисми Россия Федерацияси назорати остида ва Беларусь ҳарбийлари аслида бу жараёнларга таъсир қилишдан четлаштирилди. Аммо бу учрашувда драматик ҳеч нарса содир бўлмади, биз билишимизча, яқинда Путин ва Лукашенко ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган”, дейди Киев режими вакили.
Унинг қайд этишича, Беларусь ва Россия Президентлари қандай фикрда бўлишидан қатъи назар, Украина ҳар қандай вазиятга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Минскка ташриф буюриб, Александр Лукашенко билан учрашган эди. Учрашувда икки давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, музокараларнинг очиқ қисмида Украинадаги можаро мавзуси деярли янграмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь