Путин ва Байденнинг одамлари бир кунда Камбоджага боради

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен жорий йилнинг 2-12 август кунлари Конго Демократик Республикаси, Камбоджа, Руанда, Филиппин ва Жанубий Африкага ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс томонидан бугун, 29 июль куни тарқатилган ёзма баёнота келтирилган.

Қайд этилишича, Блинкен сафари давомида мамлакатларнинг расмийлари билан Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиши мумкин.

Шунингдек, Давлат котиби 3-5 август кунлари Пномпень шаҳрида (Камбоджа) бўлиб ўтадиган АҚШ-АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси), Шарқий Осиё саммити форматларидаги Ташқи ишлар вазирларининг учрашувларида иштирок этади. 

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам 4-5 август кунлари Пномпенда бўлади. Россия Давлат департаменти икки давлат Ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий учрашувлар ҳақида хабар бермаяпти. 

Учрашувларда Блинкен Украина, Мьянма, пандемия, иқлим ўзгариши ва иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни кўтариш ниятида. Шунингдек, у Камбоджа Бош вазири Хун Сен ва Ташқи ишлар вазири Прак Сокхон билан музокаралар ўтказади.

Кейин, 6 август куни Давлат департаменти раҳбари Манилага (Филиппин) жўнаб кетади ва Республика Президенти Фердинанд Маркос ҳамда Ташқи ишлар вазири кичик Энрике Манало билан учрашади. 

“Улар АҚШ-Филиппин иттифоқини мустаҳкамлаш, шу жумладан энергетика, савдо ва инвестициялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, умумий демократик қадриятларни илгари суриш, пандемиядан қутулиш орқали икки томонлама саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш ниятида”, дейди Прайс.


Мақола муаллифи

Теглар

Блинкен ва Лавров

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар