Путин ва Алиев Қорабоғдаги Россия-Туркия марказини муҳокама қилди
Олам
−
30 Январь 2021
6494Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, мамлакатлар раҳбарлари 30 январда очилган Тоғли Қорабоғдаги можаро зонасида ўт очиш ва барча ҳарбий операцияларни назорат қилиш бўйича қўшма Россия-Туркия марказининг иш бошланишини мамнуният билан кутиб олган.
“Марказ фаолияти Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни янада барқарорлаштиришга ёрдам беради деган умид билдирилди”, дейилади хабарда.
Қорабоғдаги ҳарбий можародан кейин Арманистон ва Озарбайжон Россиянинг воситачилиги билан 2020 йил 9 ноябрида сулҳ шартномасини имзолади. Ереван Тоғли Қорабоғ атрофидаги буфер зонаси ҳудудларини Бакуга топширишни ўз зиммасига олди. Вазитни назорат қилиш учун минтақага 2000 га яқин рус тинчликпарвар кучлари жалб қилинган.
LiveБарчаси