Путин урушни 2023 йилда ҳам давом эттирмоқчи – ISW

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин тўхтамайди ва Украинанинг аввал оккупация қилинган ҳудудларни назоратда сақлаб қолиш учун ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ҳаракат қилади. Шу орқали Ғарб Украинани қўллашдан чарчаши учун шароит яратишга уринади. Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари шундай хулосага келди.

Мутахассислар фикрича, Путин НАТО билан бевосита ҳарбий тўқнашувга интилмайди. У Украинага Ғарб ёрдамини тўхтатиш учун альянсга оммавий қирғин қуролини қўллашига шама қилиши мумкин.

“Биринчидан, Путин самарали ҳарбий кучларни тиклаш бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ўрнига, ёмон тайёргарликдан ўтган рус қўшинларини яқин келажакда Украинадаги жангларга тўғридан-тўғри ташлашни давом эттириш шартини қўймоқда. Иккинчидан, Путиннинг ғалаба назарияси Европанинг иродасини синдириш учун қаттиқ қишдан фойдаланишга асосланган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, рус диктатори 4-6 ойлик тайёргарликдан сўнг ҳарбий хизматга чақирилган россиялик ёшлардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Шу тариқа, у баҳорда ҳаво илигандан сўнг рус қўшинларининг ҳужум амалиётларини қайта бошлаши учун шароит ярата олади.

Институт таҳлилчилари, шунингдек, Россиядаги сўнгги қисман сафарбарлик Путин тўхташни режалаштирмаётганидан ва 2023 йилда курашни давом эттиришидан далолат беришини таъкидлаган. У ўт очишни тўхтатиш ёки урушни ўз шартларига кўра тугатиши мумкин бўлган эскалацияга ишонмайди.

ISW Россия Федерацияси Президенти армияга чақирилганларни баҳорда Украинага жўнатиш ёки бошқа ҳаракатларга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қишнинг европаликлар эркинлигига таъсирини кузатиш имкониятига эга бўлади, деб тахмин қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг