Путин Украина бўйича музокаралар олиб борилишини истамайди – немис дипломати

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украинага қарши урушга муносабатини ўзгартирмади ва музокараларга умуман содиқ эмас. Бу фикрни Германиянинг Россиядаги элчиси Александр Ламбсдорфф немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ламбсдорффнинг сўзларига кўра, Путин умуман музокара қилишни истамайди.

“2024 йилда бўлиб ўтадиган Россия Президенти сайловларидан кейин Путин ўз муносабатини ўзгартириши мумкин, деб тахмин қилишга асос йўқ”, дейди немис дипломати.

Ламбсдорффнинг айтишича, ҳозирда Путин тизимида носозликлар аниқланмаган ва Кремль раҳбарининг соғлиғи яхши ҳолатда эмаслиги ҳақида ҳеч қандай аломат йўқ.

“Путиннинг ўрнини кимдир эгаллаши мумкин, деган фикрга асос йўқ ва биз унинг яна президентликка сайланишини кутишимиз мумкин”, дейди элчи.

Ламбсдорффнинг фикрича, Россия аҳолисининг урушни қўллаб-қувватлашдан эҳтиёткорлик билан чекиниши кузатилмоқда, бу тинчлик учун ноаниқ истак ва нормал ҳаётга қайтиш билан алмаштирилади.

“Россияликлар инфляция ва санкциялар туфайли дунё бўйлаб ҳаракатланиш имконияти чекланганидан хавотирда, бу эса тенденцияларни кучайтирмоқда”, дейди Германия элчиси.

“Либерал Озод демократик” партия вакили бўлган 56 ёшли сиёсатчи август ойида Германиянинг Москвадаги элчиси лавозимини эгаллаган эди.

У Россия Федерацияси ва рус тилини яхши билади. Илгари Ламбсдорфф Россия Федерациясига нисбатан танқидий позицияси билан ажралиб турарди, Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш тарафдори ва “Шимолий оқим 2” газ қувурини “геосиёсий аҳмоқлик” деб атаган.

2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан бери Москва ва Берлин муносабатлари сезиларли даражада ёмонлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Украина музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг