Путин ЎҚРБШдан чиқиш тўғрисидаги қонунни Думага киритди
Олам
−
30 Май 2019
4266Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россиянинг Ўрта ва қисқа масофали ракеталарини йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадаги (ЎҚРБШ) иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Давлат Думасига киритди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қонуннинг биринчи ўқиши 18 июнга белгиланган. Федерациялар кенгашида қонунни Давлат Думасидан ўтиши билан ўрганиб чиқишларини маълум қилишган.
Қонун қабул қилинган тақдирда, эълон қилинган куни кучга киради.
Қонун матнида келтирилишича, ҳужжат ратификация қилинган тақдирда бюджетдан қўшимча маблағ ажратилмайди. Бундан ташқари, Президентга шартномани қайта тиклаш бўйича қарор қилиш ҳуқуқи берилади.
Маълумот ўрнида, ЎҚРБШ томонларга 500 дан 5,5 минг кмгача масофага уча оладиган қитъалараро баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлишни тақиқлайдиган келишув. Шартнома 1987 йилда АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқи томонидан имзоланган. Иттифоқ парчалангач, Россия унинг қонуний меросхўри сифатида келишув шартларини бажаришни зиммасига олган.
LiveБарчаси