Путин туғилган кунини қандай ўтказяпти? (фоторепортаж)
Олам
−
07 Октябрь 2019
25500Бугун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 67 ёшни қаршилади. Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилиб, уни таваллуд куни билан табриклаган эди.
Хўш, Путин 67 ёшини қандай қаршилаяпти? Бугун зиёфат бўладими?
Россия раҳабари 7 октябрь тонгида мамлакат Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан сибир ўрмонлари томони йўл олди. У йўл-йўлакай қўзиқорин терди. Президент автомобилни ўзи бошқарди.
Путин тоғ чўққисига чиқиб, тепаликдан Енисей дарёсини кузатган.
Сайр давомида Путин ва Шойгу йўлда тўхтаб, олов ёқишган ва овқат пиширишган. Маълумотларга қараганда, Владимир Путин туғилган кунини дўстлари ва яқинлари даврасида табиат қўйнида нишонлайди.
Қуйида саёҳатдан барча суратларни кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси