Путин, Трамп ва Си Цзиньпин учрашди (видео)
Олам
−
18 Ноябрь 1834 2 дақиқа
Бугун, 18 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин Шэньчжэндаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити меҳмонлари учун уюштирилган зиёфатга борди ва қўл бериб кўришди. Тадбир мезбони сифатида уларни Хитой етакчиси Си Цзиньпин қабул қилди. Эртага, 19 ноябрь куни Путин, Трамп ва Си уч томонлама музокаралар ўтказади. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп ва Путин саммит бўлиб ўтаётган Шэньчжэнь халқаро коммуникация марказига етиб борган. Бу уларнинг ўтган йилнинг август ойида Аляскада бўлиб ўтган саммитдан кейинги илк учрашуви.
Оқ уй маълумотларига кўра, Президентлар “ўзаро салом-алик қилган”. Шундан сўнг, Путин, Трамп ва Си APEC’нинг бошқа етакчилари билан биргаликда суратга тушган.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эртанги учрашув ҳақида маълумо берган.
“Жорий масалалар юзасидан фикр алмашилади. Бу, энг аввало, Украина масаласидир. Агар вақт бўлса, албатта, Эрон бўйича ҳам фикр алмашилади, бу мавзу ниҳоятда долзарб. Бироқ бундай бўлиши амримаҳол, чунки бу кўп томонлама формат. Ушбу суҳбатни тўлиқ форматда ўтказиш учун вақт ҳам, имконият ҳам бўлиши даргумон. Буни ҳеч ким кутмаяпти”, дейди Россия Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп Шэньчжэнь шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси