Путин “содиқ укаси”дан хабар олгани Минскга келяпти

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 19 декабрь куни Беларусга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, ташриф Беларусь резиденти Александр Лукашенконинг таклифига биноан амалга оширилади. 

“Музокаралар чоғида Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини, шунингдек, Иттифоқ доирасидаги интеграциявий ҳамкорликка эътибор қаратиш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади хабарда. 

Минск томонининг маълум қилишича, 19 декабрь куни Беларусь резиденти Александр Лукашенко Минскка амалий ташриф билан борадиган Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. 

Лукашенконинг матбуот хизмати қўшимча қилганидек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик музокаралар кун тартибидаги муҳим мавзуга айланади. Президентлар хавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади, дунё ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашади.

"Музокаралар дастури бой бўлиши кутилмоқда. Улар кенг таркибдаги суҳбатдан бошланади.  Унда давлат раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади", деб ёзмоқда Лукашенконинг Матбуот хизмати.  

Қайд этилишича, ушбу форматда томонлар Беларусь-Россия интеграциясининг энг долзарб муаммоларининг бутун мажмуасини батафсил муҳокама қиладилар. Шундан сўнг Лукашенко ва Путин яккама-якка музокараларини давом эттиради, шундан сўнг улар баёнот ва журналистларнинг саволларига жавоб бериши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг