Путин Шольцга урушнинг асослилигини тушунтирди – Кремль
Олам
−
13 Май 2022
14154Россия Президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот қилиб, Украинадаги вазиятни, жумладан, Москва ва Киев делегациялари ўртасидаги музокаралар жараёнини яна бир бор муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбатда Украинадаги вазиятнинг гуманитар жиҳатлари муҳокама қилинган.
“Владимир Путин Донбасс халқ республикасини ҳимоя қилиш бўйича урушнинг мантиқийлиги ва асосий вазифаларини батафсил баён қилди, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари иштирокида Украина хавфсизлик кучлари томонидан “Азовсталь” заводида рус ҳарбийлари томонидан ушлаб турилган тинч аҳоли эвакуация қилингани ҳам муҳокама қилинган.
“Бундан ташқари, Путин Шольцнинг эътиборини нацистлар мафкурасини эътироф этувчи жангарилар томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиш, уларнинг террорчиликнинг ғайриинсоний усулларидан фойдаланишга қаратди”, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Кремль етакчиси ва Германия канцлери Россия-Украина музокараларининг ҳолатини муҳокама қилган ва унга фундаментал баҳо берган.
Маълум қилинишича, мулоқот немис томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Унинг якунларига кўра, Путин ва Шольц кўрсатилган масалалар бўйича яна мулоқотларни давом эттиришга келишиб олган.
Россия Президенти ва Германия канцлери Украинада уруш бошланганидан бери бир неча бор телефон орқали мулоқот қилган ва ҳар сафар суҳбатларда уруш масаласига эътибор қаратган.
LiveБарчаси