Путин Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди (видео)
Олам
−
05 Ноябрь
3311Россия Президенти Владимир Путин кеча, 4 ноябрь куни Кремлда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хини қабул қилди. Бу ҳақда Кремль мат(видео)буот хизмати хабар берди.
Кремль томонидан эълон қилинган учрашувдан олинган видеотасвирда Цой Сон Хи Президентга учрашув учун миннатдорлик билдираётгани ва унга Ким Чен Иннинг самимий, дўстона саломларини етказаётгани акс этган.
“Россияда бугун байрам ва уни дўстлар билан кутиб олиш жуда яхши анъана", деган Россия раҳбари.
Шимолий Корея вазири 30 октябрь куни Москвага борган ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган. Шунингдек, у Ким Чен Иннинг Россия армиясига ёрдам бериш бўйича кўрсатмасини эълон қилган.
“Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери ҳурматли ўртоқ давлат ишлари раиси Ким Чен Ин бизга ҳеч кимга қарамасдан, Россия армияси ва рус халқига муқаддас урушларида доимо қўллаб-қувватлашимиз ва ёрдам беришимиз ҳақида кўрсатма берди. Ғалаба кунигача биз ҳар доим рус ҳамроҳларимиз ёнида қатъий турамиз", деган у.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Россия полигонларида тайёргарликдан ўтган КХДРнинг биринчи ҳарбий қисмлари Курск вилоятига етиб келганди. Кейинчалик Украина Президенти Владимир Зеленский Шимолий Корея қўшинлари ўз мамлакатига қарши урушда қатнашиш учун Россияга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида Ғарбдаги ҳамкорларининг пассивлигини танқид қилди. Россия эса КХДРни қўллаб-қувватлагани учун компенсация сифатида катта миқдорда гуруч етказиб бериши ҳақида хабар берилди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси