Путин сентябрда АҚШга борадими?

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг сентябрда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси учун Нью-Йоркка бормайди ва ҳатто видеобоғланиш орқали ҳам чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.  

"Йўқ. Саёҳат ёки чиқиш режалари йўқ", дейди у тегишли саволларга жавоб бериб. 

БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги ташкилот штаб-квартираси жойлашган Нью-Йоркда 20-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бош Ассамблеянинг янги йиллик сессиясини очадиган ушбу тадбирда анъанавий тарзда Президентлар, Бош вазирлар ва вазирлар иштирок этадилар. 

Бу йил Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин БМТ

Баҳолаганлар

816

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг