Путин саратонга чалинганми?
Олам
−
01 Апрель 2022
44407Россия Президенти Владимир Путин қалқонсимон без саратони билан касаллангани ва онкологик касалликлар билан боғлиқ операцияларни ўтказгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков бир қатор оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган тегишли хабарларни инкор қилди.
"Эхо Москва"нинг собиқ бош муҳаррирининг ёзишича, Кремль матбуот котиби бундай баёнотларни “уйдирма ва ёлғон” деб атаган.
Песков журналистнинг “Владимир Путинда саратонга чалинмаган, тўғри тушундимми?”, деган саволига жавобан “тўғри”, деб жавоб берган.
Март ойида Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Путин ҳозир ҳар қачонгидан ҳам соғлом эканлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия етакчисининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақидаги барча хабарлар Ғарб давлатлари томонидан давлат раҳбарига ишончни пасайтириш мақсадида тарқатилаётган миш-мишлардир.