“Лукойл” Ўзбекистон ҳисобига ривожланяпти
Олам
−
13 Август 2019
10218“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳисобига углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириб боряпти. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида газ қазиб чиқариш 8 фоизга кўпайди. Нефть қазиб олиш эса деярли 1,3 фоизга ортди.
“Лукойл” 2019 йилнинг биринчи ярмида нефть қазиб олишни 1,27 фоизга орттириб, 43,37 млн тоннага (Ироқдаги Ғарбий Курна-2 даги ишлаб чиқаришни ҳам ҳисоблаганда) етказди. Углеводород ишлаб чиқариш Ироқни ҳисобга олмаганда 2,8 фоизга ўсиб, суткасига 2,35 млн баррел нефть эквивалентига тенг бўлди. Компания ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини Ўзбекистонда газ ва Россияда нефть қазиб олишнинг кўпайгани билан изоҳлаяпти.
“Лукойл” газ ишлаб чиқаришни 8 фоизга кўпайтириб, 17,4 млрд куб метрга етказди. Шундан 7 млрд куб метри Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди. Ўзбекистонда газ қазиб олиш 2018 йилда “Қандим” лойиҳасида газни қайта ишловчи мажмуанинг ишга туширилиши ҳисобига 18 фоизга кўпайди. “Лукойл” 2020 йилда Ўзбекистонда лойиҳага кўра 17-18 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштиряпти.
LiveБарчаси