Путин Россиянинг Украинага ядровий зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапирди
Олам
−
28 Октябрь 2022
13487Россияга Украина ҳудудига ядровий зарба бериш керак эмас, бу мантиққа тўғри келмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Валдай” мунозара клуби йиғилиши ялпи мажлисда айтиб ўтди.
“Биз буни қилишимиз шарт эмас. Бизда бунинг учун на сиёсий, на ҳарбий мақсад йўқ”, дейди давлат раҳбари.
Путин Украина томонидан “ифлос бомба” ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган провокациялар ҳақидаги маълумотга шундай изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Россия расмийлари ушбу қурол қаерда яратилаётганини “тахминан ҳам билади”. Президент Украинада “ифлос бомба” ишлаб чиқариш технологияси борлигини қўшимча қилди.
Путин дунёда ядро қуролига эга бўлмаган давлатга қарши ядро қуролини қўллаган ягона давлат АҚШ эканлигини эслатган. Унинг сўзларига кўра, бунда ҳарбий мантиқлилик бўлмаган. Россия раҳбари қайси ҳолатда мамлакат бундай қуроллардан фойдаланиши мумкинлигини тушуниш учун РФнинг ядровий доктринаси билан танишиб чиқишни маслаҳат берган.
Жорий йилнинг 26 октябрь куни МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Путин Украина ҳудуди ҳарбий биологик тажрибалар ўтказиш учун полигонга айлантирилганини иддао қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Путин Россия халқига йўллаган мурожаатида мамлакат фуқароларини ядро қуролини қўллаб бўлса ҳам ҳимоя қилишини айтганди.
LiveБарчаси