Путин Россиянинг навбатдаги коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтганини эълон қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин коронавирусга қарши иккинчи маҳаллий вакцинани рўйхатдан ўтказилгани ва тез орада учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилишини эълон қилди. 

"Мен Новосибирскдаги “Вектор” маркази бугун коронавирусга қарши “ЭпиВакCорон” номли иккинчи вакцинани рўйхатдан ўтказгани ҳақида ёқимли янгиликни етказмоқчиман", дейди давлат раҳбари Ҳукумат аъзолари билан ўтган йиғилишда. 

"Билишимча, бизда Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги маркази учинчи вакцинасини тайёрламоқда", дейди Путин. 

Президент коронавирусга қарши Россия вакциналарини ишлаб чиқаришни ва уларни мамлакат ичида этказиб беришни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

"Биз ҳозир биринчи вакцинамизни ва шу қаторда иккинчисини ҳам ишлаб чиқаришни кўпайтиришимиз керак. Ва, албатта, биринчи навбатда Россия бозорини ушбу дорилар билан таъминлашимиз керак: улар Россиянинг дорихона тармоғига кириши керак", дейди Путин.  

Жорий йилнинг июль куни Вектор маркази Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кўнгиллилар учун вакциналарнинг клиник синовларини ўтказиш учун рухсат олди. 30 сентябрда вакцина расмий равишда патент олди. "Вектор" вакцинаси унинг таркибида вирус парчалари –синтетик пептид антигенлари борлиги билан ажралиб туради. Вакцина асосан коронавирусга қарши иммунитетни пайдо қилади ва иммунитетнинг ривожланишига ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Россиянинг биринчи коронавирус вакцинаси – “Спутник V” рўйхатдан ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия вакцинаси

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг