Путин Россиядан нақд пул ва олтин олиб чиқишга чеклов қўйди
Олам
−
26 Март 4736 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон) давлатларига жисмоний шахслар 100 минг доллар эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд рубль олиб чиқолмайди. Бу ҳақда Президент Владимир Путиннинг фармони эълон қилинди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун эса бу чеклов суммадан қатъи назар амал қилади. Фақатгина халқаро аэропортлар орқали нақд пул олиб чиқиш айрим ҳолларда истисно сифатида кўрилади.
Шунингдек, нақд пул олиб чиқаётган барча шахслар банкдан олинган маблағ эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт бўлади.
2026 йил 1 майдан бошлаб эса олтин олиб чиқишга ҳам чеклов жорий этилади. 100 граммдан оғир олтин қуймаларни иттифоқ давлатларига фақат махсус аэропортлар орқали ва тегишли рухсат билан олиб чиқиш мумкин бўлади. Жисмоний шахслар учун бу чеклов бошқа давлатларга ҳам татбиқ этилади.
Қайд этиш жоиз, Россия Украинадаги уруш бошланганидан кейин 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаган эди. Рублни олиб чиқиш мумкин эди, аммо катта суммалар декларация қилиниши талаб этилган.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март