Путин ўзига қарши намойишларга муносабат билдирди

Олам

image

Масъулиятли сиёсатчилар қонунни бузадиган ва жамият ҳамда давлатни чалғитадиган усулларга мурожаат қилмасликлари керак, дейди Россия Президенти Владимир Путин талабалар билан видеоконференцияда. Президент шу билан мамлакатнинг кўплаб вилоят ва шаҳарларида рўй берган сўнгги нотинчликлар масаласига изоҳ берди.

Талабалардан бири Путинга “сўнгги пайтларда бир қатор вилоятлар ва мамлакатнинг айрим шаҳарларида юз берган тартибсизликлар ҳамда ёшларнинг ушбу масалага ижтимоий тармоқларда бўлган эътиборлари ҳақидаги маълумотлар оқими, ҳатто бундан манфаатдор бўлмаган одамларни ҳам эътиборсиз қолдирмайди”, деди. Ва буларга изоҳ беришни сўради.

Бунга жавобан, Президент 1917 ва 1990 йиллардаги воқеаларни мисол сифатида келтирди.

“Сиёсат бу тарзда амалга оширилмайди, ҳеч бўлмаганда масъулиятли бўлади”, дея хулоса қилди Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Россия-1” телеканалидаги “Москва. Кремль. Путин” дастури учун берган интервьюсида Россияда бўлиб ўтган норозилик намойишларига муносабат билдирганди.

Шунингдек, Владимир Путин Алексей Навальнийнинг “Путин учун сарой” фильмига муносабат билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

952

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг