Путин “Россия-Марказий Осиё” форматидаги илк саммитга катта умид боғлаяпти

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 октябрь куни бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг норасмий саммитида давлат раҳбарларининг “Россия-Марказий Осиё” форматидаги биринчи учрашувига тайёргарликни муҳокама қилишни таклиф қилди. 

“Муҳокама мавзуси келаси ҳафта Остонада бўлиб ўтадиган “Россия-Марказий Осиё” форматидаги илк саммитга тайёргарлик кўришдир”, дейди Путин.  

ТАССнинг ёзишича, жорий йилда Ҳамдўстликка раислик қилувчи Қозоғистон пойтахтида 12-14 октябрь кунлари МДҲ саммитлари, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашлар, шунингдек, давлат раҳбарларининг “Россия – Марказий Осиё” форматидаги учрашуви бўлиб ўтади. 

“Бизда ҳақиқатан ҳам жуда кўп масалалар бор, биз ҳозиргача учрашдик, баъзиларини муҳокама қилишни бошладик, уларнинг барчаси бизни иқтисодий ва ижтимоий соҳада, халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан жиддий қизиқтирмоқда. Бугун фойдали учрашув ўтказамиз”, деган Путин ҳамкасбларига.  

У МДҲ давлатлари раҳбарларига “таклифга жавоб бериб, Санкт-Петербургга келгани” учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Марказий Осиё

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг