Путин Россия қўшинлари Киевдан Украинанинг “илтимоси”га кўра чиққанини айтди (видео)
Олам
−
29 Июль 2023
15173Россия Президенти Владимир Путин ўтган йили мамлакат қўшинларининг Киевдан чиқиши ихтиёрий равишда бўлгани, чунки, Украина шундай қилишни “сўраганини” айтди. Бу ҳақда у Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида маълум қилди.
Қайд этилишича, Путин Африка етакчилари билан учрашувда Россия ўз армиясини Киевдан олиб чиқиб кетишига ундан тинчлик шартномасини имзолаш учун шароит яратиш мақсадида шундай қилишни сўрашганини таъкидлаган.
“Аслида, бу шартнома лойиҳаси келишилган эди. Аммо биздан якуний келишувни тузиш учун шароит яратиш мақсадида шундай қилишни сўрашганидан ва қўшинларимиз Киевдан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Киев ҳукумати аввалги барча келишувлардан воз кечди”, дейди Путин.
Таъкидланишича, Путиннинг юқоридаги гаплари акс этган фрагмент дастлаб Кремлнинг Telegram-каналига жойланган, аммо кейинроқ ўчириб юборилган.