Путин нега катта давлатлар раҳбарлари билан учрашувга бормади?
Олам
−
14 Ноябрь 2022
12766Вазият Россия Президенти Владимир Путиннинг Россияда бўлишини талаб қилади. Шунинг учун у Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига иштирок этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Путининг матбуот котиби Димитрий Песков маълум қилди.
“Президентга келсак, шароитлар Президентнинг Россия Федерациясида бўлиши устуворлигини тақозо қилмоқда. Шунинг учун, Россия томони ушбу саммитда Ташқи ишлар вазири (Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров) даражасида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди”, деган Песков .
Унинг таъкидлашича, G20 етакчилари хоҳлайдиган бўлса, Россия томони билан учрашувлар ўтказишлари мумкин.
“Россия саммитда юқори даражада иштирок этмоқда. Лавров ушбу саммит иштирокчиларининг катта доираси билан мулоқот қилмоқда. Қолганларнинг ҳаммаси, хоҳлайдиган бўлса, Россия томони билан юқори даражада мулоқот қилиш имконига эга”, деган Президент матбуот котиби.
Шу билан бирга, давлат раҳбари матбуот котиби Владимир Путин G20га раислик қилаётган Индонезия раҳбарияти билан анча бой мулоқот ўтказганини таъкидлаган.
“Жаноб Лавров айнан Индонезия раҳбариятига ушбу саммит арафасида конструктив мулоқот учун ўзининг эзгу тилаклари ва миннатдорлик сўзларини етказди”, дея хулоса қилган Песков.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь