Путин НАТО шарқ томон нега эркин кенгаяётганини айтди

Олам

image

НАТО “совуқ уруш” ғалабасидан кейинги эйфория натижасида шарқ томон кенгаймоқда. Агар ҳарбий альянс Россия чегараларига яқинлашса, расмий Москва ҳарбий-техник чоралар кўришга тайёр. Россия Президенти Владимир Путин бугун, 21 декабрь куни Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида шундай фикр билдирди.

Вазирлик йиғилишида сўзга чиққан давлат раҳбари Ғарбнинг 1990-2000-йилларнинг бошларида амалга оширган ва Россия учун муаммо туғдирган ҳаракатларини эслаган.

“Баъзида савол туғилади: нега улар буларнинг барини ўша вазиятда амалга оширди? Тушунарсиз. Ўйлашимча, бу “совуқ уруш”даги ғалабадан кейинги сармастлик билаг боғлиқ. Ва ўша вақтда вазиятни нотўғри баҳолаш ҳамда воқеаларнинг келгусидаги ривожини хато таҳлил қилиш билан алоқадор. Бундан бошқа сабаб йўқ”, деган Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, агар НАТО Россия чегараларига яқинлашса, Москва ҳарбий-техник чоралар кўришга тайёр.

“Ғарблик ҳамкасбларимизнинг очиқ-ойдин агрессив йўналиши давом этса, биз тегишли ҳарбий-техник чораларни кўрамиз ва нодўстона қадамларга кескин муносабат билдирамиз. Россия буни қилишга тўлиқ ҳақли”, деган Путин.

Россия Федерацияси Президентининг таъкидлашича, Москва ўзи учун ҳеч қандай махсус, эксклюзив шартларни талаб қилмайди.

“Россия бутун Евроосиё маконида тенг ва бўлинмас хавфсизлик тарафдори”, дея сўзини якунлаган у.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Европадаги ҳозирги кескинлик АҚШнинг айби билан юзага келганини айтганди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

579

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг