Путин Мисрдаги тадбирда иштирок этмаслиги айтилди
Олам
−
06 Октябрь 2022 8551 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг ноябрь ойида Мисрда бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференциясида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда бугун, 6 октябрь куни журналистларга давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Йўқ, у буни режалаштирмаяпти", деб жавоб берди Кремль матбуот котиби тегишли саволга.
6—18 ноябрь кунлари Шарм-аш-Шайхда бўлиб ўтадиган мазкур анжуманда Россия делегациясига Россия Федерацияси Президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Руслан Эделгериев бошчилик қилади.
Бўлажак анжуманда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича декларациялар қабул қилиниши кутилмоқда. ТАССнинг ёзишича, Россия делегацияси конференциянинг ижобий натижасига умид қилмоқда, аммо провокацияларни кутмоқда ва уларга тайёр.
Live
Барчаси