Қозоғистонда 18 майдан масжид, кафе ва меҳмонхоналар фаолиятини тиклайди
Олам
−
13 Май 2020
982818 майдан бошлаб Қозоғистонда диний ибодат жойлари, кафелар, ошхоналар ва меҳмонхоналар иш фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда бугун, 13 май куни “Tengrinews.kz“ нашри хабар қилди.
“Бугун, 13 май куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида Бош вазир ўринбосари Эрали Туғжанов бошчилигидаги иқтисодиётни қайта тиклаш ва бандликни таъминлашга қаратилган бир қатор аниқ қарорлар қабул қилинди“ дейилади хабарда.
Шундай қилиб, 2020 йил 18 майдан бошлаб Қозоғистон ҳудудида қуйидаги фаолият турлари рухсат этилади:
– меҳмонхоналар мажмуалари;
– сиғими 30 ўринга мўлжалланган овқатланиш жойлари;
– санитария талабларига мувофиқ ёзги майдончалари бўлган очиқ ҳавода ишлайдиган умумий овқатланиш объектлари.
Бундан ташқари, 18 майдан бошлаб диний ибодат объектларининг санитария меъёрларига мувофиқ ишлаши қайта тикланмоқда. Бунда умумий фойдаланиш майдонининг 30 фоизидан кўпи тўлдирилмаслиги қатъий белгиланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 5 417 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 2 223 нафари соғайган, 32 нафари эса вафот этган. Мамлакатдаги мавжуд беморлар сони 3 162 тани ташкил қилмоқда.