Мамлакатни юксалтиряпсиз – Путин Мирзиёевга баҳо берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда уни президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор табриклади ва давлат раҳбари сифатидаги хизматларини юқори баҳолади.

Учрашув олдидан икки давлат раҳбарлари қўл бериб кўришди ва бир-бирини қучоқлади. 

“Сизни сайловдаги ишончли ғалабангиз билан табриклайман. Президент сифатидаги илк қадамларингиз олдидан жуда қийин ва катта ишлар кутиб турганини, бироқ барчасининг уддасидан чиқишингизни кўп марта таъкидлаган эдик”, дейди Путин.

Путин сўзида давом этар экан, Мирзиёевнинг давлат раҳбари сифатидаги ҳаракатларига баҳо берди.

“Ишонч билан олға интиляпсиз, мамлакатни юксалтиряпсиз, натижа бор, буни одамлар кўриб, ҳис қилмоқда”, дея таъкидлади Россия Федерацияси Президенти. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги президентлик сайловлари натижалари одамлар Мирзиёевга ишонч билдирганидан далолат беради. 

“Сизни [ғалаба] билан чин қалбимдан табриклайман ва кейинги президентлик даврида муваффақиятлар тилайман”, дея якунлади Путин.

Шунингдек, Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлар ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг