“Путин мени ашаддий душмани деб билади”. Саакашвили Макрондан ёрдам сўраб хат ёзди

Олам

image

Олти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Франция Президенти Эммануэль Макронга мактуб йўллади. Бу ҳақда “Georgia-Online” хабар берди. 

Мактубда Саакашвили Макрондан ёрдам сўрайди ва у ўлаётганини, вақти камлигини қайд этади. 

“Мен бутун умрим давомида Грузия ва Украинада эркинлик ва ислоҳотлар учун курашдим, Россиянинг империалистик сиёсатига қарши чиқдим. Путин мени ўзининг ашаддий душманларидан бири деб билади. У омма олдида мени ўлдиришга ваъда берди. Ҳозир мен унинг шахсий маҳбусларидан бири сифатида қамоқдаман. Токсикологлар мени қамоқхонада заҳарланган, деган хулосага келишди”, дейилади мактубда. 

Саакашвилининг ёзишича, шифокорлар фикрича, у қамоқдан чиқса, тезроқ вафот этади.  

“Оғирлигимнинг учдан бир қисмини йўқотдим, қимирлай олмайман. Менга халқаро муносабат керак, чунки ўлаяпман, вақтим оз”, деб ёзган Саакашвили. 

Грузиянинг собиқ Президенти, шунингдек, Президент Макрон ва Франция халқининг ёрдамига умид қилишини ёзган.

Маълумот учун, Саакашвили 2004-2013 йилларда кетма-кет икки муддат Грузия Президенти бўлган. Кейинчалик у Украинада ҳам турли лавозимларда ишлаган. Аммо Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко билан муносабатлари бузулиши натижасида унга берилган украин паспорти бекор қилинган. Владимир Зеленский Президентликка сайлангач, Саакашвилига Украина фуқаролиги қайтариб берилди.  2021 йилнинг сентябрь ойида у Грузияга қайтиб келди ва ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг